Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозоғистонда рўйхатга олинмаган телефонлар ўчирилади

712

Қозоғистонда ўз IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказмаган абонентларга алоқа хизматлари кўрсатилмайди. Бундан Қозоғистон ички ишлар вазирлиги огоҳлантирди. 

2019 йил 1 январдан абонент қурилмаларини IMEI-код + SIM-карта + шахснинг СТИРи схемаси бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказиши қоидалари амал қилади.

“Рўйхатдан ўтмаган абонентларга алоқа хизмати кўрсатилмайди. Шу муносабат билан фуқаролар ўз қурилмаларини йил охиригача рўйхатдан ўтказишлари лозим. Уяли алоқа операторлари филиалларида катта тирбандликлардан қочиш мақсадида рўйхатдан олдинроқ ўтишни тавсия қиламиз”, деб айтилган ички ишлар вазирлигида. 

Вазирликда тушунтирилишича, бу ишлар биринчи навбатда фуқаролар манфаатларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилмоқда. Агар кишининг телефони рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўғирланса, у ҳолда база бўйича ундан ким фойдаланаётганини аниқлаш мумкин бўлади. Алоқа операторларида базада қурилманинг IMEI-коди ўғирланган сифатида ҳисобда турган бўлса, уни блоклаш имкони бўлади.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list