Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Бибихол Ўзбек — дунёдаги энг кекса муҳожир

752

Швеция паришонхотир ва кўзи ожиз афғон муҳожири Бибихол Ўзбекнинг муваққат яшаш рухсати якунланаётгани учун уни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи. Бу ҳақда «Haber7.com» сайти хабар бермоқда.

Бибихол Ўзбек дунёдаги энг кекса муҳожир сифатида танилган.

Швеция давлат радиоси «SR» хабарига кўра, Готланд шаҳрида набиралари билан яшайдиган Ўзбекнинг уч ҳафтадан кейин муваққат яшаш рухсати тугайди. Шу боис у мамлакатдан чиқариб юборилади.

Ўтган йили ҳам шундай ҳолат кузатилган, бироқ орага Гётеборг маъмурий суди аралашгани сабабли Ўзбекка яна бир йил яшаш учун рухсат берилган эди.

Афғонистондаги уруш туфайли икки йил аввал Ўзбек оиласи билан Хорватияга келиб қолган эди.

Хорватия полицияси ўша пайт кампирнинг ҳужжатларини текшириб, унинг 105 ёш эканини маълум қилганди.

Афғон аёл Хорватиядан Швецияга кўчиб ўтган ва ўша ерда яшаш учун бошпана сўраган эди.


Манба: xabar.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list