- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Тожикистон Ўзбекистондан автобусларнинг божсиз транзитини таъминлади
Тожикистон Ўзбекистондан автобусларнинг божсиз транзитини таъминлади
Тожикистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтувчи Ўзбекистон Республикаси автомашиналари ва автобуслари Тожикистон ҳудудига кириш ҳамда транзити бўйича тўловлардан озод этилади. Бу ҳақда «Авеста» ахборот агентлиги Тожикистон божхона хизматига асосланиб хабар берди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори президент Имомали Раҳмон томонидан Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида имзоланди.
Мазкур қарорнинг мақсади Ўзбекистондан енгил автомашиналар ва автобусларнинг Тожикистонга божсиз кириши ва транзити учун шароитлар яратишдир.
Манба: kun.uz