Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Асакада Ҳажга ва хорижга ишга жўнатиш баҳонасида одамларни 31 минг долларга чув туширган шахсларга жиноят иши очилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Асакада Ҳажга ва хорижга ишга жўнатиш баҳонасида одамларни 31 минг долларга чув туширган шахсларга жиноят иши очилди

365

Андижон вилоятининг Асака туманида Ҳаж сафари ва чет элга ишга жўнатиш эвазига фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан фуқаро А.А.нинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир неча фуқароларнинг ишончига кириб уларни Ҳаж сафарига ва хорижий давлатларга ишга юбориш эвазига 31 500 доллар ва 2,5 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list