Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон нархлар ўсиши бўйича собиқ СССР мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон нархлар ўсиши бўйича собиқ СССР мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади

655

Собиқ СССР ҳудудида 2018 йилнинг январидан сентябригача истеъмол нархлари ўсиши бўйича Беларуснинг «БелаПAН» хусусий янгиликлар агентлиги томонидан ўтказилган миллий органлар маълумотлари  таҳлили натижаларига кўра, Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади, деб ёзади «Naviny.by».

Тўққиз ой якунларига кўра, мамлакатда нархлар 8,1 фоизга ўсган. Кейинги ўринларда эса Украина (ўсиш — 5,6%), Тожикистон (3,8%), Эстония (3,6%), Қозоғистон (3,3%), Россия (2,5%), Латвия (2,4%), Литва (2%) ва Грузия (0,1%) жойлашди.

Озарбайжон (пасайиш — 0,1%), Молдова (0,4%), Арманистон (0,8%) ва Қирғизистонда (1,1%) эса нархлар, аксинча, пасайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистонда инфляция даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар орасида айрим товарлар нархларининг тартибга солиниши, кредитлаш ҳажмининг ортиши натижасида иқтисодий жабҳаларда инвестицион ва истеъмол талабларининг кенгайиши, инфляцион тахминларнинг ўзгариши, нархнинг мавсумий ўзгариши, шунингдек, миллий валюта қийматидаги ўзгаришлар санаб ўтилган эди.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list