- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистон II чоракда Россиядан 748,8 млн доллар пул ўтказмаларини қабул қилди
Ўзбекистон II чоракда Россиядан 748,8 млн доллар пул ўтказмаларини қабул қилди
2018 йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга тўлов тизимлари орқали ўтказилган жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари миқдори 748,8 млн долларни ташкил этди. Бундан Россия Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.
Идора маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул миқдори ўртача 425 долларни ташкил қилган.
Шу билан бирга, 2018 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистондан Россияга 32 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ жўнатилди. Ўзбекистондан Россияга жўнатилган ўртача пул миқдори 914 долларни ташкил этди.
Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2018 йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга трансчегаравий ўтказмаларнинг умумий ҳажми 1,07 миллиард доллардан ошди, Ўзбекистондан Россия Федерациясига - 95 миллион доллар.
Манба: kun.uz