- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Москвада ҳавозалар ағдарилиши оқибатида ўзбекистонликлар жабрланди
Москвада ҳавозалар ағдарилиши оқибатида ўзбекистонликлар жабрланди
Москва ғарбида қурилиш ҳавозаларининг ағдарилиши оқибатида 8 киши, жумладан 2 нафар ўзбекистонлик жабрланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
5 октябрда соат 11:15да “Снегири” турар-жой мажмуасидаги қурилиш ишлари вақтида қурилаётган иншоот атрофида ўрнатилган ҳавозалар қулаб тушган.
Олиб борилган тадбирлар давомида жабрланганларнинг шахси ўрнатилган. Жумладан, бахтсиз ҳодиса оқибатида Ўзбекистоннинг 2 фуқароси – Нурали Пўлатов ва Малик Бўриев жабрлангани аниқланган.
Жабрланганлар С.П.Боткин ва М.Е.Жадкевич номидаги шифохоналарга етказилган.
Манба: kun.uz