Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

1 минг 200 фуқаро ишга йўлланма олди

789
Наманган туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси У.Исмоилов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аҳоли билан очиқ мулоқот асосида тўпланиб қолган муаммоларнинг бартараф этилиши бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида туманда фаолият кўрсатаётган республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳафта мобайнида қишлоқ ва маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, одамларнинг муаммолари билан яқиндан танишди. 

Ўрганишлар хулосасига асосан бугунги кунда энг долзарб бўлган бандлик муаммосига ечим излаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 100 га яқин хўжалик юритувчи субъект 1 минг 250 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 

– Бундай кенг кўламли меҳнат ярмаркаси ҳали ўтказилмаган эди, – дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази директори С.Жўраев. –Тадбир тўрт кун давом этди ва у ҳақда олдиндан вилоят оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини меҳнат ярмаркасига чорловчи материаллар бериб борилди. Бундан ташқари, 3 мингдан ортиқ уяли телефон абонентларига хабар юборилди ҳамда 2 мингта таклифнома тайёрланиб, барча маҳаллаларда хонадонларга тарқатилди. 

Ярмарка белгиланган режа-жадвалга мувофиқ, туман маданият ва аҳоли дам олиш масканида, Шўрқўрғон қишлоғидаги Наманган қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Унга 53 маҳалладан 2 минг 773 нафар ишсиз фуқаро таклиф этилди. Олис қишлоқлардаги ишсиз фуқароларнинг ҳам тўлиқ қамраб олинишига эришиш мақсадида сайёр меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил қилингани диққатга сазовор. 

Ушбу тадбирга масъул ишчи гуруҳлар ўзига ажратилган 8 та “Дамас” автомашинасида энг олис маҳаллаларгача бориб, вилоят ва туман миқёсида мавжуд бўш иш ўринларини аҳоли ўртасида тарғиб қилди. 

14.jpg

Меҳнат ярмаркасида 1 минг 200 нафар ишсиз фуқарога ишга йўлланма берилди. Улардан 397 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларида, 430 нафари турли корхона-ташкилот ва муассасаларда, 106 нафари фермер хўжаликларида иш билан таъминланадиган бўлди. Бандлиги таъминланганларнинг 500 га яқини ёшлар, 295 нафари касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва 600 нафардан кўпроғи аёллардир. 

Шунингдек, ярмарка доирасида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида кредит олиш масаласида мурожаат қилганлар рўйхати шакллантирилиб, кредитни расмийлаштириш тартиб-қоидалари бўйича батафсил тушунча берилди, йўл-йўриқ кўрсатилди. 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан чет элда ишлаш истагини билдирган 70 нафардан зиёд фуқарога хорижга чиқиш учун мавжуд иш ўринларида белгиланган имтиёз ва кафолатлар тўғрисида тушунча ҳамда маслаҳат берилди. 


Манба:  ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list