- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Аълочи-мигрантлар Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин
Аълочи-мигрантлар Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин
Россияда 250 мингдан зиёд чет эллик талабалар таҳсил олади, бу эса талабалар умумий сонининг 5%ини ташкил қилади.
Россияда чет эллик талабаларга соддалаштирилган тартибда РФ фуқаролигини тақдим этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Валентина Казаковага таянган ҳолда Sputnik Тожикистон хабар қилмоқда.
Казакованинг сўзларига кўра, муассаса, жумладан, Россия олийгоҳларини аъло баҳоларга тамомлаган мигрант-талабалар учун Россия фуқаролигини қабул қилиш тартибини соддалаштириш имкониятини ўрганмоқда.
Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати маълумотларига кўра, 2018 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, Россияда 250 мингдан ортиқ чет эллик талабалар таҳсил олишади, бу эса талабалар умумий сонининг 5%изини ташкил этади.
Манба: sputniknews-uz