- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Видео: Пойтахт мактабларидаги "мини" юбкали ўқувчилар ва ўқитувчилар
Видео: Пойтахт мактабларидаги "мини" юбкали ўқувчилар ва ўқитувчилар
"Ўзбекистон 24" телеканали томонидан янги ўқув йили бошида Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган 110-умумтаълим мактаби ва Мирзо Улуғбек туманидаги 50-умумтаълим мактабларидан лавҳа тайёрланди.
Унда мактаб ўқувчиларнинг дарсга формасиз келаётгани, формалиларининг эса юбкаси жуда калталиги, ўғил болаларнинг соч турмаги, ўқувчи қизларнинг пардозда келиши, ўзини тутиши, дарс вақтида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланаётганини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, лавҳада ҳар иккала мактабда ҳам айрим ўқитувчиларнинг кийиниш маданиятига риоя қилмаслиги, ўта калта ва очиқ кийимларда дарс ўтаётгани ҳақида танқидий фикрлар билдирилган.
ВИДЕО: https://youtu.be/AkQtK6DFWLU
Манба: uz24.uz