- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Малайзия Эксимбанки Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 15 млн доллар ажратади
Малайзия Эксимбанки Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 15 млн доллар ажратади
Куала-Лумпурда Ўзбекистон инвестицион салоҳиятига бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди.
Форум ишида Инвестицион ривожланиш агентлиги (Malaysian Investment Development Authority — MIDA), Стандартлар департаменти, Малайзия Марказий банки (Negara Bank), Малайзия Эксимбанки, SMITA раҳбарияти, шунингдек, 20дан ортиқ маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этди, дея хабар беради «Жаҳон» АА.
Музокараларда Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган шароитлар, кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, мамлакатнинг савдо-иқтисодий салоҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.
Тадбир якунида Малайзия ишбилармон доираларининг Хоразм вилоятига ташрифини ташкил этиш ҳақидаги келишувга эришилди. Унинг давомида салоҳият ва инвестиция лойиҳалари ўрганилади.
Форум доирасида Малайзия Эксимбанки томонидан Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 млн доллар миқдорида маблағ ажратилди.
Манба: kun.uz