Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ақтўбедаги фожиа қурбонларининг яқинлари товон тўлови талаб қилишмоқда

900

Жиноий ишлар бўйича туманлараро ихтисослаштирилган судда Ақтўбе областидаги йўлда фожиали ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича иш юзасидан суд жараёни давом этмоқда. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари – 11 нафар Ўзбекистон фуқароси маънавий моддий зарар қопланишини талаб қилишмоқда. Зарар миқдори ҳозирча аниқланмаган, деб хабар берди centralasian.org.

Жабрланган томон адвокати Жазира Садиқбекованинг айтишича, томонларнинг мунозараси бошлангунга қадар моддий ва маънавий зарар миқдори белгиланади.

Судланувчилар курсисида беш киши бўлиб, уларнинг учтаси автобус ҳайдовчиларидир. Шунингдек, «Азия транзит сервис» транспорт компанияси муассиси ва компания механиги ҳам айбланувчилар қаторида. Автобус ҳайдовчилари Нуржан Киргизбаев, Максат Пернебеков ва Барат Танатовлар 2018 йил 26 январдан буён Ақтўбедаги тергов изоляторида ҳибсда сақланмоқда. Улар ёнғин хавфсизлиги талаблари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида икки ва ундан ортиқ шахсларнинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 январь куни Самара – Чимкент йўлининг 1068 километрида, автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлган эди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list