Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Қозоғистонда ўзбекистонлик муҳожирдан пора олиб келган собиқ полициячи жазога тортилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозоғистонда ўзбекистонлик муҳожирдан пора олиб келган собиқ полициячи жазога тортилди

760
Қарағанданинг Қозибекбий туман суди ноқонуний миграцияга қарши кураш махсус бўлинмасининг собиқ ходимини хизмат лавозимин суистеъмол қилиш ва фирибгарликда айблаб, 1 йил озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Маълум бўлишича, собиқ полиция катта сержанти Қозоғистон ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаросидан ҳар ойда 70 мингдан 110 минг тенгегача олиб турган. Ҳомийлик бир йил атрофида давом этган. Бу вақт мобайнида полициячи жабрдийдадан 1 миллион 130 минг тенге ундиришга улгурган.

Ўтган йил ноябрида ҳуқуқ-тартибот ходими саломатлиги панд берганлиги туфайли ички ишлар органларидан бўшайди, бироқ бу унга пора олишда давом этишига халақит бермайди.

Собиқ полициячи қўлга олингандан сўнг айбини тўлиқ тан олди ва бу нисбатан енгил жазо тайинланишига сабаб бўлди.

Манба: zamin.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list