Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Тожикистон поездларига Ўзбекистоннинг учта шаҳрида йўловчиларни тушириш ва чиқаришга рухсат берилди
Тожикистон поездларига Ўзбекистоннинг учта шаҳрида йўловчиларни тушириш ва чиқаришга рухсат берилди
904
Таъкидланишича, энди Термиз, Қарши ва Самарқанддаги темир йўл станцияларида йўловчиларни чиқариш ва тушириш мумкин. Шунингдек, ушбу станцияларда Тожикистондан қатнайдиган йўловчи поездлар учун чипталар сотилади.
Таъкидланишича, Душанбе—Москва—Душанбе, Кўлоб—Москва—Кўлоб ва Хўжанд—Москва—Хўжанд йўналишлари бўйича қатнайдиган Тожикистон поездларига Ўзбекистондаги станциялардан чипталар харид қилганлар учун чиптани сотиб олиш муддати ва вагон туридан келиб чиқиб, 10 дан 25 фоизгача чегирмалар кўзда тутилган.
Манба: zamin.uz