- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- "Ҳар кимга ишонманг": Петербургдаги Ўзбекистон Бош консуллиги мигрантларга мурожаат қилди
"Ҳар кимга ишонманг": Петербургдаги Ўзбекистон Бош консуллиги мигрантларга мурожаат қилди
Бош консуллик ўз биноси ташқарисида кўрсатилган: копия қилиш, бланк тўлдириш, суратга тушириш сингари хизматлар учун жавобгар эмаслиги ҳақида эслатма берган
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Бош консуллиги ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида мигрантларга мурожаат қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бош консуллик мигрантлардан бино ташқарисида у ёки бу масаланинг ҳал этилишини тезлаштириб бериш борасида ўз хизматини таклиф этадиган нотаниш шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирган.
"Бош консуллик биноси ташқарисида у ёки бу масаланинг кўриб чиқилиши, бино ичига навбатсиз кириш, турли маълумотномаларни расмийлаштириш ва ҳоказо масалалар бўйича шубҳали (аксарият ҳолларда ноқонуний) таклифлар билан боғлиқ бўлган нотаниш шахслар хизматидан фойдаланишдан сақланишингизни сўраймиз", - дейилади мурожаатда.
Бош консуллик ўз биноси ташқарисида кўрсатилган: копия қилиш, бланк тўлдириш, суратга тушириш сингари хизматлар учун жавобгар эмаслиги ҳақида эслатма берган.
Бош консуллик мигрантларга консуллик ходимлари Ўзбекистон фуқароларини фақатгина Бош консуллик биноси ичида қабул қилиб, ўша ерда уларга консуллик-ҳуқуқий хизматларини кўрсатишларини маълум қилган.
Манба: sputniknews-uz