Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- АҚШда қанча ўзбекистонликлар яшаётгани маълум бўлди
АҚШда қанча ўзбекистонликлар яшаётгани маълум бўлди
1065
Pew Research Center тадқиқот марказининг маълумотларига кўра, 2017 йилда Қўшма Штатларда бошқа мамлакатларда туғилган 49,8 миллион киши истиқомат қилган.
АҚШда энг кўп мексикаликлар (12,7 миллион), хитойликлар (2,4 миллион), ҳиндлар (2,3 миллион), филиппинликлар (2,1 миллион) ва пуэрторикаликлар (1,9 миллион) яшайди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида Россия биринчи ўринни эгаллайди. Қўшма Штатларда 420 мингга яқин россияликлар истиқомат қилади.
АҚШдаги ўзбекистонликларнинг умумий сони 60 мингдан кўпроқ. Шу билан бирга, Қозоғистондан АҚШга 30 мингга яқин киши кўчиб келган, бу икки баравар кам.
Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 10 мингдан киши кўчиб келган.
Манба: Kun.uz