Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Тожикистон толиблар туфайли Афғонистон билан чегарадаги назорат-ўтказув пунктини ёпди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тожикистон толиблар туфайли Афғонистон билан чегарадаги назорат-ўтказув пунктини ёпди

1134
Тожикистон тожик-афғон чегарасидаги «Кокул» назорат-ўтказув пунктини вақтинча ёпди. «Толибон» жангарилари 13 август куни Хатлон вилоятининг Фархор тумани билан чегарадош Ойхоним афғон уездини қўлга киритишганидан сўнг ана шундай чора кўрилди. Бу ҳақда Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот котиби Муҳаммаджон Улуғхўжаевга таяниб «ASIA-Plus» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош вилоятларида «Толибон» ҳаракати жангариларининг фаоллашувига қарамасдан, тожик-афғон чегарасидаги вазият барқарор турибди.  

«Тожик-афғон чегарасидаги вазият тўлиқ назорат остида, - деди у. – Биз чегаранинг нариги тарафида содир бўлаётган воқеалардан хабардормиз. Афғонистон томонидан бугунги кунга қадар Тожикистонга нисбатан ҳеч қандай иғвогарона ҳаракатлар бўлмади».

У ҳеч қандай чегарани ноқонуний бузиш ҳолатлари кузатилмаганини таъкидлади.

Афғонистоннинг Таҳор вилояти губернатори матбуот котиби Ҳалил Асирнинг сўзларига кўра, Ойхоним уезди учун бўлган жангларда 13 нафар чегара полицияси ходимлари ўлдирилган, етти нафари жароҳатланган. 

«Толиблар назорат-ўтказув пункти ва божхона қурилмасини эгаллаб олишди. Ҳозирда Таҳор ва Қундуз вилоятларидаги ҳукумат қўшинлари ушбу ҳудудда қўшма операция ўтказишга тайёрланмоқда», - деди  Ҳалил Асир.
Тожикистон-Афғонистон чегарасида олтита назорат-ўтказув пункти жойлашган бўлиб, улардан бештаси ҳар доимги режимда ишламоқда.

Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list