Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

МАК байрам кунлари ички рейсларда чегирмалар эълон қилди

1167

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан 30−50 фоизлик чегирмалар эълон қилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги нишонланадиган кунлар (31 август-4 сентябрь) республика ичидаги барча авиақатновлар чипталарига чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Якка йўловчиларга 30 фоизлик, туристик гуруҳлар (беш ва ундан ортиқ киши), 6−15 ёшли болалар, коллеж, лицейлар ўқувчилари ва ОТМлар талабалари, ИИВ, МВ, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа маҳкамалар тизимидаги махсус ўқув муассасалари тингловчиларига 40 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.

Икки ва ундан ортиқ кишидан иборат оилалар — эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари; 18 ёшгача фарзандлари бўлган ота ёки она 50 фоизлик чегирмадан фойдаланиши мумкин. Пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, 1941−1945 йиллардаги урушда қатнашганлар ва уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек Чернобиль АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган шахсларга ҳам 50 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.


Манба: gazeta.uz





Munosabat bildirmoq


Back to the list