Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ҳиндистонда камида 15 нафар маочи-жангари йўқ қилинди

928

Ҳиндистон марказидаги Чҳаттисгарҳ штатида полиция махсус бўлинмалари ва маочи-жангарилар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида камида 15 нафар жангари ҳалок бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Хабар беришарича, 6 август, жума куни камида 15 нафар жангари йўқ қилинганидан ташқари кўплаб миқдордаги қурол-яроғ захираси ҳам аниқланиб, мусодара қилинган.

Қайд этишларича, полиция йўқ қилинган жангарилардан бири маочиларнинг таниқли дала қўмондонларидан бири эканлигини аниқлаган. Қолганларнинг шахси номаълум.

Ҳиндистонда наксаллар деб аталувчи жангари маочилар Ҳиндистоннинг Биҳар, Чҳаттисгарҳ, Жарҳанд, Орисса каби штатларида фаол ҳаракат қилади.

Улар асосан жунглиларда яширинча, партизанча кураш олиб бориб, мунтазам равишда аҳоли пунктларига, ҳукумат вакилларига ҳужум уюштириб туради.

Маочи-жангарилар 1960 йиллардан бери Ҳиндистон марказий ҳукуматига қарши, «деҳқонларни капитализм исканжасидан қутқариш» шиори остида курашиб келади


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list