Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистонда яна худкуш террорчи портлаш содир этди. Қурбонлар бор

191

Кеча, 11 март куни Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида журналистлар, маҳаллий расмийлар ва бир қанча дин арбоблари иштирок этган тадбирда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда “Tasnim” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа “Тебиян” Эрон маданият марказида бўлиб ўтаётган тадбирда содир бўлган.

Айни дамда икки киши ҳалок бўлгани, яна 14 киши яралангани маълум.

Жароҳатланганлар орасида “Ariana News” мухбири Нажиб Фарид ва унинг “Pajhwok”
агентлигидаги ҳамкасби Абдул-Сабур Сирет ҳам бор. “Tolonews” телеканали ҳам унинг журналисти жароҳат олгани ҳақида хабар берган.

“Толибон” ҳали ушбу воқеага изоҳ бермаган. “Толибон”га қарши гуруҳларнинг ҳеч бири ҳали “Тебиян” маданият марказидаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 март куни Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида портлаш содир бўлганди.


Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list