Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қирғизистонда экстремистик ва террористик ташкилотлар рўйхати янгиланди

163
Қирғизистонда 19 та экстремистик ва террористик ташкилот фаолияти тақиқланган.

Қирғизистонда 19 та ташкилот экстремистик ёки террористик деб тан олинган. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.

Бишкекда экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ички ишлар бош бошқармасининг Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизмати маълумотларига кўра, республикада 19 та экстремистик ва террористик ташкилот фаолияти тақиқланган.

Тақиқланган ташкилотлар рўйхати:


"Хизб ут-Таҳрир аль-Ислом";

Туркистонни озод қилиш ташкилоти;

Шарқий Туркистон ислом партияси;

Ўзбекистон ислом ҳаракати;

"Ал-Қоида";

"Толибон" ҳаракати;

Қурдистон ишчи партияси;

Жиҳод гуруҳи (СИД);

"Жайшуль Махди";

"Жунд-аль Халифат";

"Ансаруллох";

"Ат-Такфир Валь-Хижра";

"Акромия";

Ироқ ва Шом ислом давлати;

"Жабхат-ан-Нусра";

"Катибат аль-Имам аль-Бухари";

"Жаннат ошиқлари";

"Джамаат ат-Таухид валь-Джихад";

"Йакын-Инкар".


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Олий суднинг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан ижтимоий тармоқлардаги 19 та канал (гуруҳ, материал)лар экстремистик ва террористик деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, тайёрлаш ёки намойиш этиш тақиқланган.

Манба: sputniknews-uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list