Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Туркия ҳарбийлари Сурия ва Ироқда 184 та жангарини йўқ қилди

241

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар сешанбага ўтар кечаси Сурия ва Ироқда террорчиларга қарши амалга оширилган икки кунлик ҳарбий амалиётда 184 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди.

"Авиация воситасида берилган зарбалар натижасида бугунгача 184 террорчи маҳв этилди. Бу рақамлар яна кўпаяди", – дея келтиради вазирнинг сўзларини вазирлик матбуот хизмати. Акарнинг таъкидлашича, амалиёт охирги террорчи йўқ қилинмагунга қадар давом этади.

Анқара якшанба куни Суриянинг Кобани шаҳрига ҳамда Ироқнинг шимолий ҳудудларига ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Ҳаво зарбалари Туркияда тақиқланган “Курдистон ишчи партияси”нинг Суриядаги қанотига берилди, дейилади хабарда. Туркия мудофаа вазирининг душанба куни берган баёнотида, Туркия ҳаво кучлари Сурия ҳудудидан туриб Туркия ҳудудларига ракета ҳужумини уюштирган нуқталарга зарба бергани келтирилади.


Манба: uza.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list