Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Таиландда полиция бўлимида портлаш содир бўлди. Қурбон ва ярадорлар бор

223

Таиланд жанубида жойлашган Пхукет шаҳри, Муанг туманидаги полиция бўлимида портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 1 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар яраланди. Бу ҳақда Daily Express хабар бермоқда.

Дастлабки версияга кўра, миналанган автомобиль портлаган. Газетанинг ёзишича, камида 15 киши жароҳатланган.

Reuters маҳаллий полиция вакилига таяниб, 10 киши яралангани ҳақида ёзди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Воқеа бўйича бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Сентябрь ойида Туркиядаги полиция биноси ёнида портлаш содир бўлган эди. Мамлакат ИИВ маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ниқоби остида курд террорчилари полиция биносига киришга уринган, уларни қўлга олиш чоғида отишма бошланган. Бир нафар полициячи ҳалок бўлган.

Шунингдек, Истанбул марказидаги машҳур сайёҳлик кўчаси Истиқлолда 13 ноябрь куни портлаш содир бўлди. Олти киши ҳалок бўлди, камида 81 киши, жумладан, Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди. Истанбул Бош прокуратураси портлашни теракт деб баҳолади.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list