Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистонлик мигрантлар жаҳоннинг 480 га яқин ташкилотида меҳнат қилиб, даромад топаётгани маълум бўлди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонлик мигрантлар жаҳоннинг 480 га яқин ташкилотида меҳнат қилиб, даромад топаётгани маълум бўлди

252

Ўзбекистонлик мигрантлар 30 дан ортиқ давлатдаги 480 га яқин иш берувчи ташкилотларда меҳнат қилиб, даромад топмоқда. Бу ҳақда айни пайтда Тошкент шаҳридаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов маълум қилди.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти, 70 дан ортиқ хорижий салоҳияти иш берувчилар, халқаро экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг имкониятлари ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ, манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Форумда таъкидланишича, сўнгги уч йил давомида миграция географиясини кенгайтириш орқали хорижда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликларни дунёнинг ривожланган давлатларига ишга жалб қилиш салмоғи кенгайган.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Хорижнинг ваколатли давлат ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан доимий музокаралар олиб бориш натижасида бугунги кунда 30 дан ортиқ давлатларнинг 480 га яқин ташкилоти билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, Ўзбекистон фуқаролари ташкиллаштирилган тартибда хорижга ишга жўнатилмоқда, — дейди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева.

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Қўшимча қилинишича, 2021—2022 йиллар давомида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқаролар 17 та «Ишга марҳамат» мономаркази ҳамда 150 дан ортиқ касб-ҳунарга ўқитиш марказида 30 га яқин касбга ўқитилган. Шунингдек, 10 га яқин марказда чет тилига ўқитиш орқали назарий ва амалий тажриба олишига кўмаклашилган.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list