Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистон чегарасида Эрон ҳарбийлари ва толиблар ўртасида тўқнашув рўй берди

189
Эрон чегарачилари ва “Толибон”* кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.

Афғонистон билан чегарада Эрон чегарачилари ва “Толибон”* кучлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Эроннинг Систан ва Белужистан вилоятининг Хирманд тумани раҳбари Мейсам Боронзода маълум қилди.

“Ҳозиргина Хирманд тумани чегарасида эронлик чегарачилар ва толиблар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Чегарачилар ва “Толибон”* ҳаракати ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда”, - деди Боронзода. Унинг сўзларидан IRNA агентлиги иқтибос келтирган.

У эҳтимолий қурбонлар ҳақидаги маълумот айни дамда ўрганилаётганини қўшимча қилган. Воқеага нима сабаб бўлгани очиқланмаган.

* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида



Манба: sputniknews-uz.



Munosabat bildirmoq


Back to the list