Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» материалларини тарқатган 8 нафар шахс фаолиятига чек қўйилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» материалларини тарқатган 8 нафар шахс фаолиятига чек қўйилди

198

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи, интернетда «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотига тааллуқли материалларни тарқатиб келган қонунбузарлар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, тезкор тадбирлар натижасида қуйидаги шахслар теров жараёнларига жалб қилинган.

Ушбу шахслар айни пайтда Польшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг ғоявий етакчиси Маҳмуд Абдулмўмин тахаллусли 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, халқаро қидирувда бўлган Холдаров Маҳмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Ҳуқуқбузарлар М.Х. томонидан Telegram ва бошқа мессенжерларда ташкил қилинган «Ғарибликдан азизлик сари» номли виртуал гуруҳга аъзо бўлиб, ғоявий ва экстремистик тайёргарликдан ўтишган.

Гуруҳ иштирокчиларига М.Х. томонидан дастлаб диний тушунчалар берилиб, кейинчалик уларга Ўзбекистонда сиёсий тўнтаришлар ва оммавий норозилик ташкил қилиш каби топшириқлар берилган. Республикадаги диний вазият ва диний уламолар ёмонланиб, онги заҳарлаб борилган.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list