Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Истанбулда ИШИДнинг янги раҳбари қўлга олинди

222

Абу Ҳасан ал Қурайшийни қўлга олиш бўйича халқаро операцияни Истанбул разведка ва терроризмга қарши кураш бўлими гуруҳлари ўтказган.

Истанбул полицияси ўтказган махфий халқаро операция давомида ИШИДнинг янги раҳбари Абу Ҳасан ал Қурайший қўлга олинди. Бу ҳақда Oda TV портали хабар берди.

Маълумот берилишича, ўтган ҳафтада Туркия полицияси ИШИДнинг янги етакчиси Истанбулда эканлигидан хабар топган ва бир неча кун давомида унинг яшаш жойини кузатган.

Абу Ҳасан ал Қурайшийни қўлга олиш бўйича халқаро операцияни Истанбул разведка ва терроризмга қарши кураш бўлими гуруҳлари ўтказган. Операцияга Истанбул полицияси бошлиғи Зафар Оқтош раҳбарлик қилган.

ИШИД раҳбари қўлга олинганидан сўнг аксилтеррор хизмати ва миллий разведка ташкилоти экспертларидан иборат гуруҳ томонидан сўроқ қилинган.

ИШИДнинг аввалги раҳбари Абу Иброҳим ал Қурайший 2022 йил 3 февралда ўлдирилганди.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list