Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Афғонистон Миллий қаршилик фронти Панжшерда «Толибон»нинг 20 нафар аъзоси ўлдирилганини маълум қилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Афғонистон Миллий қаршилик фронти Панжшерда «Толибон»нинг 20 нафар аъзоси ўлдирилганини маълум қилди

230

Афғонистон Миллий қаршилик фронти бўлинмалари шимолий Панжшер вилоятида операция ўтказди ва унинг давомида «Толибон» ҳаракатининг 20 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда 22 май куни Миллий қаршилик фронтининг ташқи алоқалар бошқармаси раҳбари Али Майсам Назарий Aamaj News агентлигига маълум қилди.

«Бизнинг кучларимиз Ҳасарек минтақасида (Панжшер вилояти) қарши ҳужумга ўтиб, душман позицияларига ҳужум қилди. Фронт жангчилари ‘Толибон’га зарар етказишга муваффақ бўлди», — деди Назарий.

Унинг айтишича, Панжшерда тўқнашувлар давом этмоқда.

Агентлик, шунингдек, «Толибон» муваққат ҳукумати мудофаа вазири Муҳаммад Ёқубнинг Кобулдан Афғонистон шимолига йўл олгани ҳақида хабар берди Аввалроқ Панжшер, Бағлон ва Тахар вилоятларида «Толибон»нинг қўшимча бўлинмалари жойлаштирилган эди. Панжшерда уларнинг сони 5 минг кишига етказилган.

Ўз навбатида «Толибон» ташқи ишлар вазири Амир Хон Мўттаки Афғонистон шимолидаги вазият кескинлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Панжшерда ҳеч қандай қуролли қаршилик мавжуд эмас», — деди у.

Мўттакининг сўзларига кўра, Кобулда ҳам сўнгги пайтларда хавфсизлик билан боғлиқ ҳеч қандай ҳодиса кузатилмаган.

19 май куни Анқарада сургундаги 40 нафар афғон сиёсий ва ҳарбий арбоблари иштирокида Миллий қаршилик кўрсатиш олий кенгашининг ташкил этилгани юзасидан фикр билдирар экан, Мўттаки «мамлакат ташқарисидаги хаёлий ташкилотлар ‘Толибон’ раҳбариятини хавотирга солмайди», деб таъкидлади.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list