Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

ЦАХАЛ Ҳедерада ИШИД террористик ҳужумларидан кейин фаол чоралар кўрмоқда

360

ЦАХАЛ “яшил чизиқ” ичидаги террористик ҳужумларнинг ҳозирги тўлқини Ғарбий соҳилга тарқалишидан хавотирда.

“Зака” кўнгилли ташкилоти аъзолари 27 йил 2022 март куни Ҳадерадаги ҳужум ва отишма содир бўлган жойда икки полиция ходими ҳалоқ бўлганига ва яна бир неча киши яраланганига гувох бўлишди.

Душанба куни Шимолий Ҳадера шаҳрида икки нафар полициячини ИШИД билан боғлиқ икки террорчи отиб ўлдирганидан бир кун ўтиб, полиция Исроил бўйлаб юқори харбий тайоргарликка утқазилди. Мамлакат бўйлаб йирик автомобил йўлларида назорат пунктлари ташкил етилади.

Ҳадеранинг асосий кўчасида тўппонча ва пичоқ билан қуролланган икки террорчи уларга ҳужум қилганида полициячилар - қаср Самиялик 19 ёшли Язан Фаллаҳ ва Нетаниялик 19 ёшли Ширел Абукарет ҳалок бўлди ва 12 киши яраланди.

“Гааретз” журналисти Шарон Фалаҳ Сааб душанба куни твиттерда Фаллоҳ унинг қариндоши еканлигини айтиб, “бу кеча, Фаллаҳ оиласи – ва менинг оилам учун енг оғир кечалардан бири бўлди”

Ишид тарафдорларининг иккинчи ҳужуми Исроилдан янги таҳдидга тезда мослашишни талаб қилади, дейди Бош вазир Беннет, “шунинг учун мен фуқароларни ҳушёр бўлишга чақираман. Биргаликда биз бу душманни ҳам мағлуб ета оламиз”.

Террорстик тахждитларга ёрдам берганда ёки хабардорликда гумонланган беш киши ҳибсга олинди.

Ҳадера Хиллел Яффе тиббиёт марказига яна беш киши – чегара полицияси ходими ва тўрт нафар фуқаро касалхонага ётқизилган. Касалхона душанба куни ерталаб чегара полицияси ходими жуда оғир аҳволда еканлигини маълум қилди. Яна бир киши ўртача аҳволда, қолганлари бироз яраланган.

Полиция комиссари Коби Шабтаи душанба куни ярадорларни зиёрат қилди ва икки жангари Хадерга катта миқдордаги қурол ва ўқ-дорилар билан келганини ва “агар жангарилар ўша пайтда ушланмаган бўлганда, бизнинг тонгимиз бошқача бўлар еди. Уларда катта миқдорда қурол ва ўқдори бўлган ва улар тўсқинлик қилганларни ўлдиришни режалаштирганлар”.


Таржима: Рихсибаева Зиёда

Манба: jpost.com, haaretz.com


Munosabat bildirmoq


Back to the list