Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Бир кунда деярли 500 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди

308

Бир кунда деярли 500 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Миграция агентлиги ва Қозоғистон иш берувчилари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларни ушбу давлатга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.

Келишувга мувофиқ, 7 март куни Қорақалпоғистон Республикасидан 490 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда, ишлаш учун Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бепул суғурта полиси ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилган. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилган.

Аввалроқ, Қозоғистон билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланганди.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list