Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Москвада муҳожир ишчиларга талаб кескин ошган. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари орасидан ишчилар саралаб олинади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Москвада муҳожир ишчиларга талаб кескин ошган. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари орасидан ишчилар саралаб олинади

326

Россия пойтахти Москвада муҳожир ишчиларга бўлган талаб кескин ортган. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой айтган.

«Пойтахтда муҳожир ишчилар тақчиллиги юзага келган. Ҳозирда бу борада тегишли ташкилотлар билан ишлаяпмиз ва бошқа мамлакат фуқаролари орасидан ишчиларни саралаб олиш режалаштирилган. Ҳозирча Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари орасида. Улар қурилиш ишларига жалб қилинади», деган Горовой.

Россия ИИВ вазири мулозимининг айтишича, ишчилар қурилиш давомида қаерда яшаши назорат қилинади ва улар коронавирус юқтирмаслиги учун махсус талаб асосида яшайди. Бироқ ишчилар айни дамда Россияда бўлиб турган ўзбекистонлик ва тожикистонликлар орасидан танлаб олинадими ёки ушбу мамлакатларга сўров юбориладими – аниқ айтилмаган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list