Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик қизлар қутқарилди

413

Туркиянинг Измир шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган жиноий гуруҳ аниқланди.

Туркиянинг Измир шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистон ва яна 3та давлатдан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган жиноий гуруҳ аниқланди, деб хабар қилди Haberler турк нашри.

Хабарда айтилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 кишини ҳибсга олди. Улар изидан тахминан 4 ой давомида кузатув олиб борилган.
Махсус операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг турли қисмларида амалга оширилди. Полиция Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сақланган бир нечта “притон-квартиралар”ни топди. Жами 8 нафар аёл қутқарилди, улар калтакланиб, психологик босим орқали фоҳишаликка мажбурланган.

Жиноий иш қўзғатилди. Аёлларни ўз ватанига депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.



Манба: sputniknews-uz.

Munosabat bildirmoq


Back to the list