Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозон, Самара ва Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер рейс амалга оширилади

289

Рейслар 16 октябрда Қозондан, 17 октябрда Самарадан ва 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга амалга оширилади.

Россиянинг Қозон, Самара ва Новосибирск шаҳарларидан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Рейслар 2020 йил 16 октябрда Қозондан, 17 октябрда Самарадан ва 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга амалга оширилади.

Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.

Uzbekistan Airways қўл юкига чекловлар киритди

ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.




Манба: sputniknews-uz.

Munosabat bildirmoq


Back to the list