Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Подольскда ўзбекистонлик мигрантлар ёш боланинг ҳаётини сақлаб қолишди

412

Москва вилоятида ўзбекистонлик ишчилар 4 қаватдан тушиб кетган болакайни қутқариб қолишди. Шаҳар мэри ва Тергов қўмитаси уларга миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистонлик мигрантлар Москва вилоятидаги Подолск шаҳрида ёш боланинг ҳаётини сақлаб қолишди, деб хабар қилмоқда НТВ телеканали.

Маълум бўлишича 4 ёшли қизалоқ тўртинчи қаватдаги хонадон ойнасидан ташқарига чиқади, лекин қайтиб кира олмайди ва ёрдам сўраб йиғлай бошлайди.

Болакайнинг овозини ўша ерда ўт ўраётган ўзбекистонлик ишчилар эшитиб қолишади. Бир неча киши бола тушиб кетиши мумкин бўлган жойда мато ёрдамида уни тутиб қолишади. Хозир тўрт ёшли қизалоқ соғ-саломат шифокорлар назорати остида.

Қутқарувчилар етиб келганда бола тушиб кетган уйнинг эшиги ҳалигача ёпиқ эди. Ичкарида унинг онаси маст ҳолда бўлгани аниқланган.

Воқеадан бироз ўтиб Подольск шаҳар мэри Николай Пестов маҳаллий ЖЭК ишчилари ўзбекистонлик Бекмурод Турдалиев, Элбек Салиев, Заирбек Джурабаев ва Фахридин Рисбаевларга миннатдолик билдирган.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list