Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификатни тан олмайди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификатни тан олмайди

250

ПЗР таҳлили асосида хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат Ўзбекистонда ҳақиқий ҳисобланмайди

Ўзбекистонда хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат тан олинмайди. Бу ҳақда санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

“ПЗР таҳлили асосида хорижда берилган коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат Ўзбекистонда ҳақиқий ҳисобланмайди”, - деди у АОКАдаги брифингда.

Эслатиб ўтамиз, ўз чегараларини очаётган айрим мамлакатлар ташриф буюрувчилардан коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сертификат талаб қилмоқда.

Жумладан, 15 июлдан Россияга келаётган фуқаро келишидан кўпи билан уч кун олдин полимер занжир реакцияси (ПЗР) усули билан олинган таҳлили манфий чиққан сертификатга эга бўлиши керак. Бунақа ҳужжат бўлмаса, унда Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириши шарт бўлади.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list