Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Фарғонада Жанубий Кореяга бориш орзуси қимматга тушди

384
Танимаган одамга ишониб, чув тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Айниқса, бугунги кунда фирибгарлик ҳолати жуда кўп учрамоқда. Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.И. ҳам фирибгар тузоғига қандай илинганини билмай қолди. 2020 йилнинг март ойида номаълум шахс ишончига кириб, ўзини ва яна 22 нафар танишларини Жанубий Корея давлатига ишлаш учун боришда ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан 48 минг 400 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган. Натижа бўлмаганидан сўнг ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятни Ч.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Манба:  ЎзА


Munosabat bildirmoq


Back to the list