Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россиянинг Узоқ Шарқ округида яна 1400 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтиш учун рўйхатдан ўтди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиянинг Узоқ Шарқ округида яна 1400 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтиш учун рўйхатдан ўтди

332

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасида айни пайтга қадар 1375 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтиш учун рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Бош консуллик маълумотларига кўра, «Меҳр» жамғармаси кўмаги билан пандемия даврида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида бўлиб турган 15 нафар Ўзбекистон фуқаросига молиявий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, 50 дан ортиқ киши ишга жойлаштирилган, 9 киши эса Хабаровск ва Владивостокда бепул турар жой билан таъминланган.

«Бундан ташқари, коронавирус билан касалланган фуқаролар даволанаётган шифохона ходимлари ва Россия Ички ишлар вазирлигининг Приморье ўлкасидаги хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказида бўлиб турган 30 нафар Ўзбекистон фуқароси учун Бош консулхона ходимларининг шахсий маблағлари ҳисобидан ош тайёрланиб, хайрия тариқасида тарқатилди», — дейилади агентлик хабарида.

Таъкидланишича, оғир молиявий аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш доирасида Рамазон ойи мобайнида ҳар куни Хабаровск ўлкасидаги ватандош хусусий тадбиркорлар кўмагида хайрия акциялари ўтказилган, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган.

«Бундай тадбирлар Приморье ўлкаси, Жанубий Сахалин ва Благовешенск шаҳарларида ҳам ўтказилди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача чет элдан олиб келинган Ўзбекистон фуқаролари сони 47 минг нафарни ташкил этмоқда. Кейинги 10 кунда эса 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошлар эса чегара постлари орқали Ўзбекистонга келиши кутиляпти. 


Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list