Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ишсизлик даражаси юқори ҳудудлар маълум қилинди

233

Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

 Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этган. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари кейинги ўринларда қайд этилган.

Таъкидланишича, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) кузатилган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1,39 млн кишини ташкил этган.



Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list