- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Хорижда ишлаб оила боққан ва карантин сабаб ишсиз қолган қашқадарёлик усталар Тошкентдаги қурилиш ишларига жалб қилинди
Хорижда ишлаб оила боққан ва карантин сабаб ишсиз қолган қашқадарёлик усталар Тошкентдаги қурилиш ишларига жалб қилинди
Россия давлатида ишлаб оила боққан ва коронавирус пандемияси сабаб ишсиз қолган қашқадарёлик усталар Тошкент шаҳридаги қурилиш ишларига жалб қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё вилояти бандлик бошқармаси бошлиғи Бекзод Қурбонов маълум қилди.
Фото: Бекзод Қурбонов
«Айни кунга қадар Россияда ишлаб тирикчилик қилган ва карантин сабаб ишсиз қолган қашқадарёлик усталарни Тошкент шаҳридаги қурилиш ишларига олиб келдик, — дейди Бекзод Қурбонов. — Президентимиз топшириғига кўра, эндиликда Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан юборилган усталар Тошкентнинг Олмазор ҳамда Сергели туманидаги қурилиш ишларида ишлайди».
Фото: Бекзод Қурбонов
Бекзод Қурбоновнинг маълумот беришича, давлат раҳбари топшириғига кўра, Сергели ва Олмазор туманидаги қурилиш ишларига Қашқадарё ва Самарқанддан 10 минг ишчи жалб қилиш режалаштирилган.
Фото: Бекзод Қурбонов
Маълум бўлишича, 16 май куни қашқадарёлик ишчиларнинг дастлабки 236 нафари Тошкент шаҳрига жўнаб кетган.
Фото: Бекзод Қурбонов
«Қашқадарёдан пойтахтга олиб борилган ишчиларнинг дастлабки 100 нафари Олмазор туманидаги қурилиш ишларига жалб қилинган бўлса, қолган 100 нафари Сергели туманидаги қурилишга, 36 нафари эса Юнусобод туманидаги қурилиш объектларига ишга жойлаштирилди», — дейди Бекзод Қурбонов.
Таъкидланишича, Президент вилоят масъулларига айни кунга қадар хорижда ишлаб келган ва карантин сабаб ишсиз қолган фуқаролар рўйхатини тузишга топшириқ берган.
Фото: Бекзод Қурбонов
«Қашқадарёда айни кунга қадар 12600 нафар ишсизни рўйхатга олдик ва 236 нафарини иш билан таъминладик. Рўйхат асосида барча ишсизларни иш билан таъминлаш назарда тутилган», — дейди вилоят бандлик бошқармаси бошлиғи.
Манба: daryo.uz




