- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Россия мусулмонлари мигрантларга озиқ-овқат беришга чақирди
Россия мусулмонлари мигрантларга озиқ-овқат беришга чақирди
Россия ҳукумати диний ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда пандемия шароитида меҳнат мигрантларига озиқ-овқат тарқатиши мумкин. Бу ҳақда Россия мусулмонлари мажлиси раҳбари муфтий Албир Крганов маълум қилди.
Мигрантларга ёрдам бериш фақат пул шаклида эмас, балки озиқ-овқат ҳам тарқатиш зарур. Масалан, АҚШда ҳалол озиқ-овқат пакетлари тарқатилмоқда. Россия Федерациясининг Пандемия тарқалишидан огоҳлантириш тезкор штаби бундай ишга қўл уради, дея таъкидлаган муфтий.
Шу билан бирга, муфтий Россияда шифокорлар эпидемия шароитида ҳужжатсиз мигрантларга ҳам ёрдам бераётганини, тиббий ёрдам беришдан бош тортиш билан боғлиқ бирон бир ҳолатни билмаслигини таъкидлаган.
Манба: darakchi.uz