Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Латвия, Литва ва Эстония 15 майдан ички чегараларни очади

332

Латвия, Литва ва Эстония ҳукуматлари 15 майдан ички чегараларни очиш борасида келишиб олди. Бу ҳақда Латвия бош вазири Кришьянис Кариньш Twitter’да маълум қилган.

Болтиқбўйи мамлакатларига хориждан келганлардан 14 кун давомида мажбурий «ўзини яккалаш» тартибига амал қилиши талаб қилинади, дея қўшимча қилган Кариньш.

2020 йил 6 май ҳолатига кўра, Латвияда 900 нафар одамда коронавирус қайд этилган, 464 нафар бемор вирусдан тузалган, 17 киши касаллик оқибатида вафот этган.

Литвада COVID-19 эпидемияси бошланганидан бери 1428 нафар киши касалликка чалиниб, 718 нафар бемор ундан тузалган, 48 нафар фуқаро коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Эстонияда эса 1713 кишида коронавирус борлиги аниқланган, 264 нафар бемор инфекциядан фориғ бўлган ва 55 та ўлим ҳолати кузатилган.

Эстония, Литва ва Латвиянинг чегаралари март ойи ўрталаридан карантин сабаб ёпиб қўйилганди.



Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list