Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш хизмати ишга туширилди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш хизмати ишга туширилди

358

Ўтган давр мобайнида ишлаш учун мурожаат қилган 400 нафарга яқин фуқародан 80 нафари иш билан таъминланди. 

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш халқаро ассоциацияси (Россия) ҳамкорлигида карантин даврида Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи хизмат жорий йил апрель ойи бошида синов режимида иш бошлаб, 20 апрелдан тўлиқ ишга тушди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, ўтган давр мобайнида ишлаш учун мурожаат қилган 400 нафарга яқин фуқародан 80 нафари иш билан таъминланди. 

Салоҳиятли иш берувчилар ва ишлаш истагидаги хорижий фуқаролар ўртасида алоқани таъминлаш учун кўп тилли колл-марказ ва тегишли маълумот каналлари яратилди. Каналларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилмоқда, колл-марказ саволларга жавоб беради ва ишга жойлашиш учун аризаларни қабул қилади.

Коронавирус туфайли 2020 йил 18 апрелдан бошлаб Россиядаги меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари кенгайтирилган: 2020 йил 15 июнгача фуқаролиги, визаси, ишлаш учун рухсатнома ва патенти йўқ шахслар рўйхатга олинган жойидан қатъи назар Россия Федерациясининг исталган жойида ишлаши мумкин.

Бу бўйича коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан Россия президентининг тегишли фармони қабул қилинган.

Бироқ, ушбу чораларга қарамай, россиялик иш берувчилар иқтисодиётнинг пасайиши ва патентсиз ишчилар сабабли маъмурий жарималар тўлашнинг олдини олиш учун, чет эл фуқароларини ишга олишга эҳтиёткорлик билан қарамоқда. Шу ўринда ишчи мигрантлар ҳам ишончсиз иш берувчилар томонидан алданиб қолиш эҳтимолидан хавотирда.

2020 йил 15 мартгача Россия Федерацияси миграция қонунларига риоя қилган ва мамлакатда қонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда иш билан таъминланиш имкониятига эга.

Ҳозирги босқичда ахборот ресурсларида асосан қадоқлаш, юкларни жойлаштириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида бўш иш ўринлари рўйхати тақдим этилган. Текширилган бўш иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list