- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Россияда мигрантларга ҳам ишсизлик нафақаси бериш таклиф қилинди
Россияда мигрантларга ҳам ишсизлик нафақаси бериш таклиф қилинди
Меҳнат мигрантларини вақтинча Россия фуқароларига тенглаштириш ва уларга ҳам ишсизлик нафақаси тўлаш таклиф қилинди.
Стратегик изланишлар агентлиги Россияда мигрантлар вақтинча Россия фуқароларига тенглаштиришни ва уларга ишсизлик нафақаси тўлашни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда RT.
"Ташкилотлар ходимларини қўллаб-қувватлаш вақтида расман ишга жойлашган меҳнат мигрантлари ҳам ишсизлик нафақаси олиши учун Россия фуқароалрига тенглаштирилсин", - дейилган Россия бош вазири Михаил Мишустин номига йўлланган мурожаатномада.Хабарда айтилишига кўра, шунга ўхшаш чора Португалияда қабул қилинган бўлиб, у ерда 580 минг мигрантлар ушбу давлат фуқароларига тенглаштирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 18 апрел куни Россияда меҳнат мигрантлари учун жуда муҳим қарор қабул қилинган эди. Хусусан 15 мартдан 15 июнга қадар (3 ойга) барча патент ва регистрация муддатлари тўхтатиб қўйилган эди. Яъни меҳнат мигрантлари ушбу ҳужжатларни узайтириш учун тўловлар амалга оширишлари ёки ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишлари талаб этилмайди.
Манба: sputniknews-uz