Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда мигрантларни фуқароларга тенглаштириш таклиф қилинди

374

Россиянинг Стратегик ташаббуслар агентлиги (СТА) мамлакатдаги меҳнат мигрантлари вақтинча россияликларга тенглаштиришни таклф қилди. Бу ҳақда коронавирус пандемияси вақтида меҳнат бозори ва бандликни барқарорлаштириш бўйича Бош вазир Михаил Мишустинга юборилган мактубда кўрсатиб ўтилган.

СТАнинг мигрантлар ҳақидаги таклифи улар ҳам ижтимоий ҳимоядан фойдаланиб, ишсизлик нафақасни олишлари учун киритилган. Муҳожирлар РФ фуқароларига тенглаштирилса, улар бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. Агентлик мактубида айнан қайси тоифа мигрантларни фуқароларга тенглаштиришни кўрсатмаган.

Агентлик шунингдек, ишсиз қолган мигрантларни бўш иш бозорларига ва IT хизмат кўрсатиш соҳаларига қайта тайёрлашни ташкил қилиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган.

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин 15 мартдан 15 июнга қадар бўлган вақт давомида тугайдиган чет эл ишчиларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида фармонни имзолаганди.


Суннатилла Абдуллаев




Манба: qalampir.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list