Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда 15 июнгача мигрантлардан патент ва бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди

336

Владимир Путин чет элликларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги фармонни имзолади 

Россия президенти коронавирус тарқалиши хавфи туфайли хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солишнинг вақтинчалик чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.

Жорий йил 15 мартдан 15 июнгача чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияда вақтинча бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш муддати, улар рўйхатдан ўтган ёки қайд этилган муддатини ҳисобга олиш тўхтатиб турилади.

Худди шу нарса Россиядан чиқариб юбориш, депортация қилиш ёки чет давлатга топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россиядан чиқиб кетиши шартларига ҳам тааллуқлидир. Шунингдек, бу кўрсатилган давр ичида муддати тугайдиган бир қатор ҳужжатлар: виза, вақтинча яшаш учун рухсатнома, яшаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, миграция картаси, қочқинлик гувоҳномаси, ишлаш учун рухсатнома, патент ва бошқаларга ҳам алоқадор.

15 мартдан 15 июнгача иш берувчилар, белгиланган чекловлар ва санитария-эпидемиология чораларига риоя қилган ҳолда, ишлаш учун рухсатнома, патентга эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ишга ёллаш ҳуқуқига эгадирлар.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича уларнинг давлат ҳудудидан чиқиб кетишга мажбурлиги, Россиядан маъмурий равишда чиқариб юборилиши, чет давлатга депортация қилиниши ёки топширилиши, қочқинлик мақоми, вақтинча бошпанадан маҳрум этилиши, визалари, ишлаш учун рухсатномалари, патентлари, яшаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларининг бекор қилиниши тўғрисида қарорлар қабул қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрель куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллаганди.

Унда Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг юқорида қайд этилган муаммоларига эътибор қаратилиб, уларни тезкорлик билан ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list