Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Кореядаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туриш тавсия этилди
Кореядаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туриш тавсия этилди
444
8 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
15 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан;
22 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
29 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан.
Шу билан бирга, Тошкентга қайтиб борган фуқаролар шаҳар ташқарисидаги махсус жойда 14 кун мобайнида карантинда сақланиб, тегишли кўрикдан ўтгандан сўнг, уларга уйга қайтишга рухсат берилади.
Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича юқори тиббий технологияларнинг қўлланилаётгани ҳамда чет эл фуқароларининг малакали бепул даволаниши кафолатлаши боис, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туришни тавсия этади.
Шу муносабат билан, фуқароларга ўз соғлиқларини асраш ва вирусни тарқалишига қарши кураш бўйича Корея ҳукуматининг талабларига риоя қилиш тавсия этилади.
- Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси:
(+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60;
- “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси (авиачипталар масалалари бўйича):
(+82) 10 8718-6850;
- Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси (меҳнат миграцияси масалалари бўйича):
(+82) 10 8495-0027.
Манба: zamin.uz