Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкент—Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади

369

Россияга борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 15 февраль кунидан эътиборан Тошкент—Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур йўналишда Uzautotrans service корхонаси ўзининг замонавий автобусларида хизмат кўрсатади. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 километр масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади.

Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00 да «Тошкент» автовокзалидан Омск шаҳрининг «Камарова» автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган.

« Uzautotrans service корхонаси томонидан йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади.

Йўловчи ташиш фаолияти суғурта компанияси томонидан суғурталанган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ 2019- йилнинг декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистондан Россиянинг Москва, Самара, Петербург, Уфа каби 10 та шаҳрига мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилганди.


Манба: stopterror.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list