Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Мустақиллик майдонида намойиш: Одамлар нега Тошкентга келишди? Ўзбекистон - O`zbekiston

461

Ўзбекистонда мингдан зиёд фуқарони четга эла ишга жўнатиш ваъдаси билан катта пулга туширган Human хусусий бандлик агентлиги раҳбари узоқ йиллиқ қамоққ ҳукм этилди.

Аммо жабрланганлар муаммоси бу билан ҳал бўлгани йўқ.

Аксар одамлар ҳамон ўз пулларини олишмаган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида хорижга ишга юбориш кафолати билан 1200 нафарга яқин ўзбекистонликнинг ҳар биридан миллионлаб сўм маблағ олган, аммо ўз ваъдасини бажармаган Human хусусий бандлик агентлиги раҳбарига нисбатан жиноий иш очилган эди.

27 январь куни агентлик раҳбари Шоҳнур Файзуллаевни суд 10 йилга озодликдан маҳрум этган.

Унга 1080 нафар жабрланувчига етказилган қарийб 22 миллиард сўмга яқин маблағни қоплаб бериш мажбуриятини юкланган.

Суд қарорида ундирилган маблағ одамларга тенг миқдорда тақсимланиши айтилади. Лекин одамлар ҳамон нимадан норози?

Бир неча ойдан бери давом этиб келаётган ушбу можаро жабрдийдалари хорижга кетиш ниятида қўлидаги охирги сўмини ҳам Файзуллаевга берганини, эндиликда эса, молиявий жиҳатдан буткул қийналиб қолганини айтишади.

60 дан зиёд жабрдийда тегишли давлат органларидан тинч норозилик намойиши ўтказишга расман рухсат сўраб, 28 январь куни пойтахтнинг марказий Мустақиллик майдонида йиғилдилар.

Намойиш ўтказиш сўровига расман жавоб берилмаган бўлса-да, расмийлар одамларни тарқатишга уринмади.

Жабрдийдалар ижро ва қонун чиқарувчи ҳокимият вакиллари билан учрашиш ҳамда муаммо юзасидан Парламент назорати бошлашни талаб қилганидан сўнг расмийлар уларга музокара ўтказишни таклиф этди.

Ушбу музокара давомида Ўзбекистонда камдан-кам кузатиладиган ҳолат содир бўлди: Парламентнинг ҳар икки палатаси вакиллари одамлар арзини эшитди.

Одамлар норозилик намойиши босимга учрамай, давлат ҳокимияти билан тинч музокарага айланишини кутмагандик, деб ҳайратларини яширмадилар.

Манба: BBCUZBEK.COM


Munosabat bildirmoq


Back to the list