Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

2019 йилда хорижда вафот этган ўзбекистонликлар сони ошкор қилинди

384

Вазирлар Маҳкамасининг 725-сонли қарорига асосан, хориждаги мигрантларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган. Унинг низомида иш фаолияти давомида вафот этган фуқароларга ёрдам кўрсатиш алоҳида белгиланган. Мурожаат қилган марҳумнинг яқинларидан фақат ёзма ариза, мурожаатчининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ва вафот этган фуқаронинг ўлганлигини тасдиқловчи маълумотнома талаб қилинади. Бу ҳақда 23 январь куни АОКАда ОАВ вакиллари учун бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

«Фуқароларимизнинг чет эл давлатларига бориб, вафот этиши албатта, аянчли ҳолат. Бу каби воқеалар юртдошларимизга ҳам, марҳумларнинг оила аъзоларига қаттиқ таъсир қилади. Хорижда оламдан ўтган фуқароларнинг жасадини олиб келишга ўртача 1000—1500 АҚШ доллари атрофида маблағ кетади. Барча харажатлар давлат томонидан қопланади.

2019 йилда 308 нафар мигрантнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Улардан 299 нафари Россияда, қолгани эса Япония, Корея, Германия, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Швеция каби давлатларда вафот этган. Ҳар бир мурдани олиб келишга ўртача 1000 доллар миқдорида маблағ сарфланган», – деган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсунов.

Мавзуга доир: 

Мавзу юзасидан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти биринчи котиби Рустам Ғозиев фикр билдириб, 2019 йилда хорижда вафот этган ўзбекистонликлар сонини ошкор қилди.

«Ўтган йили жами 680 нафар ўзбек фуқароси чет элда вафот этган. Шундан 308 нафарининг жасади Ўзбекистонга хатланган. Марҳумларнинг асосий қисмини узоқ йилдан бери хорижда доимий яшаганлар ташкил этади», – дейди ТИВ вакили.

Мавзуга доир: 




Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list