Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Россиядаги ички ишлар органларида 3300дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири сақланмоқда

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россиядаги ички ишлар органларида 3300дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири сақланмоқда

422

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсунов 23 январь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳозирги кунда 3323 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири  Россия Федерациясидаги ички ишлар органларида сақланаётганлигини маълум қилди. 

“Аксарият мигрантлар тил билмасдан, касб билмасдан чет элга боришмоқда ва қийинчиликларда қолишмоқда. Бошқа давлатнинг қонунларини билмасдан, ўзлари билмаган ҳолда қоидабузарликлар қилишмоқда. Бунинг оқибатида эса давлатдан чиқариб юборадиган депортациялар олишмоқда", деди у.

Бахтиёр Турсуновнинг айтишича, депортация миграция қонунчилигида белгиланган тартибга амал қилмаганда, яъни меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатсиз ишлаганда, ўзи фаолият юритаётган давлатнинг қонун-қоидаларини бузганда ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатларда юзага келади. Депортация икки босқичда амалга оширилади. Бунда уч кун мобайнида ихтиёрий равишда давлатдан чиқиб кетиш депорти ва уч кундан кейин суд орқали депортация қилиш ишлари амалга оширилади. 

Матбуот анжуманида мигрантларнинг ҳаёти, иш шароитларини билиш ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича 2019 йили Россияда бешта консуллик идораси ташкил қилингани, улар мигрантларнинг ахволини ўрганиш билан бир қаторда турли хил жиноятлар билан қамоққа тушганларни бир йилда икки-уч марта кўриб, яшаш тарзини ўрганиб келаётгани маълум қилинди.  

2019 йил мобайнида консуллик идоралари орқали 20 934 нафар фуқарога маслаҳатлар берилган, 830 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган ва 578,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилган. 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги берган маълумотларга кўра, 2019 йилда 102 нафар ҳамюртимиз оғир вазиятга тушиб қолгани аниқланган, 308 нафар меҳнат муҳожирининг жасади ватанга қайтарилган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list